Пора билан қўлга тушган судьяни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилди
Судьялар Олий Кенгаши – Бош прокурор тақдимномасига мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Kun.uz аввалроқ, ушбу судья 4 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга олинганини хабар қилган эди.

Фото: Владислав Лоншаков
17 февраль куни бўлиб ўтган Кенгаш йиғилишида, шунингдек И.Б.нинг судьялик ваколати ҳам тўхтатилган. Судьялар олий кенгаши тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, ишнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмаслигини билдирди.
Аввалроқ, Kun.uz ўз манбаларига таяниб, ЖИБ Яшнобод туман суди судьяси 4 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга олинганини хабар берган эди.
Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати амалдаги судьяга нисбатан шундай тадбир бўлганини тасдиқлаган.
Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда ЖИБ Яшнобод туман судининг 6 нафар судьяси бўлиб, уларнинг рўйхати қуйида келтирилган.
Мавзуга оид

23:27 / 12.05.2025
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди

13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди

11:55 / 21.04.2025
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда

17:55 / 01.04.2025