Блогер Аброр Абдуазимов жаримага тортилди
Тармоқларда Аброр Мухтор Али номи билан танилган фуқаро – Аброр Абдуазимов журналист Никита Макаренконинг қадр-қимматини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатишда айбдор деб топилиб, жаримага тортилди.
16 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Аброр Мухтор Али номи билан танилган фуқаро Аброр Абдуазимовга нисбатан мустақил журналист Никита Макаренко томонидан берилган ариза юзасидан суд жараёни бўлиб ўтди.
Макаренконинг хабар беришича, ўз аризасида унга нисбатан ишончсиз, туҳмат ва ҳақоратомуз хабарлар тарқатилиши юзасидан чора кўришни сўраган.
«Судья ишни ҳар томонлама кўриб чиқиб, фуқаро Аброр Абдуазимовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 202-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракат – шахс қадр-қимматини камситишга ёки уни обрўсизлантиришга олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатишда айбдор деб топди. Судья жарима кўринишида жазо тайинлади», деб ёзган Макаренко.
Унинг қўшимча қилишича, судья ҳақоратли сўзлар мавжудлиги сабабли ишни жиноят иши таркибига ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмаган.
2022 йил декабрь ойида Никита Макаренко Аброр Мухтор Али номи билан танилган фуқаро унга нисбатан туҳматни ўз ичига олган ҳамда «Photoshop» дастурида сохталаштирилган хабарларни эълон қилганини билдирган эди. Журналист ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган.
Маълумот учун, МЖтКнинг 202-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган бу турдаги ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (15 млн сўм) жарима жазоси белгиланган.
Мавзуга оид
17:40
Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди
15:20 / 02.09.2024
Эронда твити оятуллоҳнинг постидан кўпроқ лайк олган блогер 12 йилга қамалди
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
20:06 / 07.08.2024