Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда IT ҳамжамияти ташкил этилади
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида IT Park’нинг янги лойиҳаси — Ўзбекистон IT ҳамжамияти ташкил этилади.
Ҳамжамият аъзолари IT соҳасидаги қизиқарли маълумотларни топишлари, билим ва тажриба алмашиши, карьера қуриш, лойиҳа учун жамоа топиш, ғояларни муҳокама қилиш, ёрдам олиш ва ҳатто ментор топишлари ҳам мумкин.
Маълумот учун, ўтган йилда IT резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатган (2021 йилда 2,5 триллион сўм), 140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилган (2021 йилда 50 миллион доллар).
Шу билан бирга, мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли платформага ўтказилиб, бу хизматлардан ўтган йили 12 миллион аҳоли фойдаланган (2021 йилда 9 миллион бўлган).
Аввалроқ, Ўзбекистонда IT хизматлар экспорти келгусида 1 миллиард долларга етказилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:20 / 08.02.2025
IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда
16:29 / 22.01.2025
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади
10:50 / 02.10.2024
ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди
21:25 / 13.08.2024