Жаҳон | 14:36 / 06.03.2023
2750
2 дақиқада ўқилади

Германия мудофаа вазири Писториус Литвага ташриф буюради

Германия мудофаа вазири Борис Писториус душанба куни кечқурун Литвага икки кунлик ташриф билан келади. 

Фото: Getty Images

Ташриф дастуридан Украинадаги уруш туфайли ушбу мамлакатда жойлаштирилган Бундесвер аскарлари билан учрашув, Литва Республикаси вакиллари билан ҳарбий-сиёсий музокаралар ўтказиш ўрин олган

НАТОнинг тезкор жавоб кучлари таркибидаги немис бўлинмалари Рукла шаҳридаги ҳарбий базада жойлашган. Германия шарқий қанотни ҳимоя қилиш учун Болтиқбўйида иттифоқ жанговар гуруҳини бошқаради.

Бундан олдин Вашингтон Россиянинг НАТОнинг шарқий чегарасига таҳдидига жавобан Полшада қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш бўйича Берлин ва Варшава билан музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус айтиб ўтган.

Писториус ARD телеканалида сўзлаган нутқида, бошқа тафсилотларни айтмаган ҳолда, машғулотлар масаласи ҳозирда «кўриб чиқилмоқда», деди. 

Украина билан чегарадош мамлакатдаги ҳарбий манёврлар НАТО иттифоқчиларига, шунингдек, Россия президенти Владимир Путинга «жуда аниқ» сигнал беради, деди у. 

«НАТО Путин узоқ вақтдан бери ўйлагандек кучсиз бўлишдан йироқ», деди Германия мудофаа вазири. У альянс «ўтган, 2022 йил февралида Россия қўшинлари Украинага бостириб киришидан аввалга қараганда анча кучлироқ ва бирдамроқ» бўлганини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид