Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Мен йўлчиман дейишга уяладиган даражага келдим” – йўл бўйича мутахассис
Йўллар яхшиланмаётганини мустақил тадқиқотчи Салоҳиддин Қурбонов вазият фақат соҳа раҳбарига қараб қолгани, тизимда жуда кўп носоҳа вакиллари ўтиргани билан изоҳлайди. Шунингдек, у аҳвол шу тарзда кетса, йўл соҳасида ислоҳотлар бўлишига ишонмаслигини айтади.
“Соҳа раҳбарига — бир шахсга қараб қолинган. Ёмон раҳбар билан ҳам тизим ишлаши мумкин, яхши раҳбар билан ҳам тизим ишламаслиги мумкин. Яъни биз тизим яратишимиз керак. Инсон омили қатнашмаслиги, раҳбарга боғлиқ бўлмаслиги керак. Ҳар бир жараёнга тизимли ёндашсак, масала ҳал бўлади. Ислоҳот деганда, бир қарорни қабул қилиб, мана, тизим яратилди, дейиш — нотўғри. Ҳар бир бўғинда йўл соҳасининг ўз ходимлари ишлаши керак.
Агар кўриб чиқилса, катта қисмида бу соҳага тааллуқли бўлмаган инсонлар ўтирибди. Асосий қарорни қабул қилувчилар соҳа вакиллари бўлиши лозим. Масалан, йўл борасидаги муаммони айтиш учун биз ўнта бу соҳага тааллуқли бўлмаган одамга мурожаат қиламиз. Улар масала нимада эканини тушунмайди. Манзилгача етиб бормайди. Шунинг учун кадрлар бўйича, тизим бўйича ишлаш керак. Умуман олганда, ислоҳотга муҳтож бу соҳа”, - дейди Салоҳиддин Қурбонов.
Шунингдек, у ижобий менталитетга қайтиб, йўл соҳаси савобли касб эканлигини йўлчилар одамларга уқтириш кераклигини урғулайди ҳамда:
“Бу соҳани ривожлантиришда муаммо кўрмайман мен. Хоҳиш ва озгина эътибор берилса етади. Лекин ўзгаришларга ўзим ишонмаяпман. Оиламга кам вақт ажратиб, соҳамга кўп вақт сарфлайман, ўйлайман. Аммо шундай пайтлар бўлдики, кўчада йўлчиман дейишга уяладиган бўлди киши. Жуда кўп тушкунликка тушаман, ўйласам. Мана шу кетишда кетсак, келажакни кўрмаяпман, очиғи. Лекин имконият бор, қилса бўладиган иш. Ёндашув ва муносабат ўзгарса, умид қилса бўлади”, - дея қўшимча қилди.
Сардорбек Усмоний суҳбатлашди
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
13:58 / 20.07.2023