Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Свободный университет» фаолияти «номақбул» деб тан олинди
Ўқув жараёни давомида «Свободный университет» талабаларида «Россия Федерациясига нисбатан доимий норозилик» пайдо бўлган, деб таъкидлайди Россия Бош прокуратураси. У нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини «номақбул» деб тан олиш тўғрисида Адлия вазирлигига хабар берди.
Россия Бош прокуратураси Латвия нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) - «Свободный университет» фаолиятини «номақбул» деб тан олишга қарор қилди. Бу ҳақда 31 март, жума куни идора сайтида маълум қилинди.
«Ташкилотга Латвия ҳудудида яшовчи Россия фуқаролари, жумладан, Россияда тан олинган «чет эл агентлари» томонидан асос солинганлиги аниқланди», — дейилади матбуот учун хабарда. «Ўқув муассасаси профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан Россияда экстремистик деб эътироф этилган ташкилотлар фаолияти оммалаштирилмоқда», - дейилади Россия Бош прокуратураси маълумотида, аммо маҳкама қайси ташкилотлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган. Унинг ННТга қарши яна бир даъвосига кўра, талабаларда гўёки «бир вақтнинг ўзида Европа демократиясининг ўта либерал моделини ўрнатиш» билан бирга, Россияга нисбатан «доимий душманлик кайфияти шакллантирилган».
Бош прокуратуранинг ёзишича, у «Свободный университет»ни «номақбул» ташкилот сифатида тан олиш ҳақидаги қарори ҳақида Россия Адлия вазирлигини хабардор қилган. Вазирлик ННТни тегишли рўйхатга киритиши кутилмоқда.
Шу куннинг ўзида Россия президенти Владимир Путин ўз фармонлари билан Россиянинг Латвия ва Эстониядаги элчилари Михаил Ванин ва Владимир Липаевни ишдан бўшатди. 23 январь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эстония томонининг Таллиндаги Россия элчихонаси ходимлари сонини қисқартириш талабига жавобан Эстония билан дипломатик муносабатлар мақомини муваққат вакиллар даражасига туширганини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025