Ўзбекистон | 17:17 / 22.04.2023
9585
1 дақиқада ўқилади

Veolia Energy Tashkent мавжуд бўлмаган қарзлар пайдо бўлгани сабабини тушунтирди

Veolia Energy Tashkent компанияси вакиллари нега пойтахтдаги айрим истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти бўйича мавжуд бўлмаган қарзи пайдо бўлганини тушунтирди.

Фото: pppda.uz

Уларнинг сўзларига кўра, тизим ишлаб чиқувчилари 2022 йил декабр ва 2023 йил январ ойлари учун қайта ҳисоблаш маълумотларини ўз ичига олган катта ҳажмдаги маълумотларни юклаган ва тизимдаги носозликка дуч келган. 

“Ҳозир жамоамиз баланслар тўғри кўрсатилиши учун муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда. Veolia Energy Tashkent компанияси истеъмолчиларнинг шахсий ҳисобварақларида баланслар нотўғри кўрсатилгани учун узр сўрайди”, — дейилади хабарда. 

Шунингдек, истеъмолчилар мувофиқлаштириш учун туман бошқармаларига ташриф буюриши шарт эмаслиги таъкидланди.

“Тизимни ишлаб чиқувчилар вазиятни тўғрилашлари билан биз бу ҳақда хабар берамиз”, – дея хулоса қилди компания матбуот хизмати. 

Мавзуга оид