Жамият | 09:37 / 24.04.2023
45341
3 дақиқада ўқилади

Болани қандай қилиб қулоқ солишга ундаш мумкин?

Боланинг ота-онага итоаткор бўлишига эришиш – катта ва жиддий мавзу. Маълумотларнинг тўлиқлигига даъвогарлик қилмай, айрим маслаҳатларни жамладик. Уларнинг бари илмий асосланган ва кўплаб ота-оналарга ёрдам берган.

Болани итоаткор бўлишига ҳеч қандай йўл билан мажбурлаб бўлмайди. Уни бўйсунишга мажбур қилиш мумкин, бироқ узоқ муддатга эмас.

Биринчи навбатда боланинг керакли йўналишга қаратилган ҳар қандай фаолиятини рағбатлантириш керак. Қизалоқ идиш ювмоқчими? Унинг ёрдами сизга халақит қилса ҳам албатта рухсат беринг.

Масалан, бола ўз буюмларини тартиб билан тахлаб қўйишини истасангиз, дастлаб буни биргаликда бажаринг. Иккинчи босқичда қўшимча ёрдам бериш мумкин, масалан, қандай кетма-кетликда тахлашни ўргатиб расм чизиш. Масалан, қуйидагича:

Бола қулоқ солмаяптими? Унга ёрдам беринг

Кўп болалар тушунарли ва кўргазмали йўриқномага амал қилишади. Аста-секин одат шаклланади, ташқи ёрдам керак бўлмай қолади.

Кейинги усул – керакли ҳаракатларни ўйин ёки мусобақага айлантириш. Ўйинчоқни оддийгина йиғиштириш зерикарли ва узоқ вақт олади. Тозалаш ўйинини ўйнаш – умуман бошқа гап.

Ўйин – болаларнинг табиий эҳтиёжи. Ўйин шаклида ҳар қандай ёқтирмаган ишларига ҳам киришишга тайёрлар. Беллашув ҳам аъло даражада таъсир қилади.

Бола қулоқ солмаяптими? Уни жазолашга шошилманг

Фото: Depositphotos

Жазо

Ман этилган нарсаларга амал қилмаганлик учун жазо бериш керак. Энг умумий қоидалар эса қуйидагича:

Ёмон нарса қилгандан кўра, яхши нарсадан маҳрум қилиш.

Оммавий жазолаш керак эмас.

Жазолаш таҳқирлаш орқали бўлиши керак эмас.

“Профилактика” учун жазолаш керак эмас.

Жисмоний жазолашни минимум даражага тушириш керак.

Фото: Unsplash

Бироз қулоқ солмаслик

Батамом итоаткор бола – норма эмас. Кўрсатма ва йўриқномаларга доимий равишда амал қилаверса, фарзандингиз ҳаётдан қандай тажриба олади?

Катталарнинг кўрсатмаларига амал қилмай, ман этилганларга риоя этмай болалар бирор нарсага эришиш ёки бирор нарсадан қочишга ҳаракат қилишади. Масалан, эътибор қилишларига эришиш. Ота-оналар учун энг мураккаб вазифа – қулоқ солмаслик ортида нима турганини англаш. Бунинг учун эса болани тинглаш, у билан суҳбатлашиш лозим. Афсуски, сеҳрли таёқчалар мавжуд эмас. Биргина мақолани ўқиб болалар билан ўзаро муносабатлардаги барча муаммоларни ҳал этиб бўлмайди. Бироқ ҳеч бўлмаганда ҳаракат қилиш мумкин.

Мавзуга оид