Жаҳон | 11:00 / 26.04.2023
9644
1 дақиқада ўқилади

«Досье» маркази: Кремл Болтиқбўйи мамлакатларига таъсир кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқди

2021 йилда Россия президенти маъмуриятининг чегара алоқалари бўлими махсус хизматлар кўмагида Латвия, Литва ва Эстониянинг ички сиёсатига таъсир қилиш стратегиясини ишлаб чиқди, деб ёзади «Досье» суриштирув маркази халқаро журналистлар консорциуми томонидан олинган ҳужжатларга таяниб. 

Рига, Латвия / Фото: Reuters

Шундай қилиб, Латвияда Кремл 2030 йилгача мамлакатнинг Россия билан сиёсий иттифоқларда иштирок этишига ва рус тилининг давлат тилларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга умид қиляпти

Литвада Москва 2025 йилгача Вилнюснинг рус мухолифатини қўллаб-қувватлаш фаолиятини чеклашга ва россияпараст жамғармалар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятини кенгайтиришга, 2030 йилга бориб эса - «Литва раҳбарияти учун минтақада НАТО ҳарбий иштирокини кучайтиришдан миллий хавфсизликка етказилган зарарни тан олиш шароитини яратишга интилади». 

Эстонияда Россия ҳукумати 2025 йилга бориб республика жамоатчилигида Шимолий Атлантика альянси мавжудлиги ҳақидаги салбий кайфиятни шакллантиришга ҳамда мамлакатнинг сиёсий, ҳарбий ва бизнес элитасида барқарор россияпараст таъсир гуруҳларини яратишга умид қилмоқда. 

Мавзуга оид