Ўзбекистон | 10:43 / 08.05.2023
3991
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сўнгги йилларда корхона ва ташкилотлар қанчага кўпайгани маълум қилинди

2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда жами рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 650 358 тани (фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) ташкил этди.

Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, улар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73453 тага ошгани ҳолда ўсиш суръати 112,7 фоизни ташкил этган.

Рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2019  йил – 367896 та;
  • 2020  йил – 440 879 та;
  • 2021  йил – 526 824 та; 
  • 2022  йил – 576 905 та;
  • 2023  йил – 650 358 та.

Мавзуга оид