Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитойга боради
18-19 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади.
Марказий Осиё давлатлари президентлари май ойи ўрталарида Хитойга давлат ташрифи билан боради.
Хитой раиси Си Жинпинг таклифига биноан, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16-20 май кунлари Хитойда давлат ташрифи билан бўлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Давлат ташрифи Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 18-19 май кунлари Сиан шаҳрида Си Жинпинг раислигида бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё» саммитидаги иштироки билан боғлиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бу саммит ҳақида 27 апрел куни Сиан шаҳрида ўтган Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан кейин эълон қилинганди. Бу учрашувдан бир неча кун олдин Хитойнинг Франциядаги элчиси постсовет давлатларининг суверенитетига шубҳа билдириб, айрим давлатлар ва Пекин ўртасида дипломатик можарога сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди
15:03 / 01.05.2025