Ўзбекистон | 08:12 / 18.05.2023
3678
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистондан заргарлик маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятини ўрганмоқда

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ва Малайзиянинг Rafahia Holdings Berhad компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил  этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Getty Images

Томонлар заргарлик маҳсулотларини мамлакатдан экспорт қилишда божхона божлари, транспорт логистика хизматлари, заргарлик бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.

Малайзия томони заргарлик маҳсулотларини харид қилишда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ва унинг таркибидаги корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Rafahia Holdings Berhad компанияси раҳбариятининг мамлакатга сафарини ташкил этиш ва ташриф давомида заргарлик корхоналари фаолияти  билан  танишиш, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича учрашувлар ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид