Ўзбекистон | 13:45 / 18.05.2023
9225
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро форумда Агробанк 2 йўналишда ғолиб деб топилди

Жорий йилнинг 11–13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агробанк вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форум давомида Агробанк ва Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ҳамда Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси (ХИСМК) ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини берувчи, томонлар учун ўзаро манфаатли келишув ҳисобланади. 

Ушбу нуфузли халқаро форумда Ислом Тараққиёт Банкига аъзо 57 та давлатдан қатнашган банклар орасидан Агробанк фаолияти ва натижалари алоҳида эътироф этилиб қуйидаги:

  • Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси томонидан “ИҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдони ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси” 
  • Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси томонидан "Йилнинг энг нуфузли исломий молиялаш институти" номинацияларида ғолиб бўлди.

Шунингдек, Форум давомида Агробанк Бошқарув Раиси ўринбосари бошчилигидаги делегация ва ХИСМК ва ХСРИКнинг делегациялари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси Ислом тараққиёт банкининг таркибига киради.

Мавзуга оид