Эрдўған президентлик сайловида ғолиб бўлганини эълон қилди
У яна кейинги беш йилда мамлакатни бошқаради.
Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи турида ҳам устун келди. У Анқарада ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилиб, Туркия халқи мамлакатни кейинги беш йилликда бошқаришни унга ва унинг маъмуриятига ишониб топширганини маълум қилди.
«Халқимизнинг хайрихоҳлиги билан президентлик сайловларининг иккинчи турини якунладик. Бизга демократия байрамини туҳва қилгани учун халқимга миннатдорчилик билдираман. Келгуси беш йил мобайнида мамлакатни бошқариш масъулиятини бизга яна бир бор ишониб топширган миллатимиз вакилларига, истисносиз, ўзлари қилган танлов учун миннатдорчилик билдираман», деган у.
ОАВда эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, овоз бюллетенларининг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин, унга сайловчиларнинг 52,1 фоизи овоз бергани маълум бўлган.
Унинг рақиби, мухолифат коалициясининг ягона номзоди Камол Қиличдорўғли 47,9 фоиз овоз олган.
Сайловда давомат 84,7 фоизни ташкил этган.
Туркия Олий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, овозларнинг 75 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин Эрдўған 53,41, Қиличдорўғли 46,59 фоиз овоз тўплаётгани маълум бўлган.
Аммо мухолифатчиларнинг Anka нашри тасдиқлашича, Қиличдорўғли 51 фоиз овоз олган.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан 19:00) ёпилди. Аввалига Олий сайлов кенгаши дастлабки натижаларни 21:00 дан олдин эълон қилишни тақиқлаганди, аммо соат 18:00 дан кейин бу тақиқ олиб ташланди.
- Туркияда президентлик сайловларининг биринчи тури 14 май куни бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған 49,51 фоиз овоз олиб, ғалабага эриша олмаганди. Мухолифатчилар номзоди Камол Қиличдорўғли 44,88 фоиз олган, миллатчилар номзоди, «ОТА иттифоқи» партиялар блокидан номзод қилиб кўрсатилган Синан Ўған 5,17 фоиз билан учинчи бўлганди. У ўз тарафдорларини иккинчи турда Эрдўғанга овоз беришга чақирганди.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024