Ўзбекистон | 09:04 / 29.05.2023
4362
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга Кувайт сармоялари ва технологияларини жалб этиш режалаштириляпти
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Kuwait Investment Cо. компанияси президенти Юсуф Мухаммад аль-Алини қабул қилди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда, жумладан, Кувайт сармоялари ва технологияларини Ўзбекистонга жалб этиш орқали иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатда саноат, қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Kuwait Investment Cо. компанияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
16:12 / 12.11.2024
Кувайт ресторанлар учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш имконини ўрганмоқда
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024