Жаҳон | 11:27 / 30.05.2023
9892
1 дақиқада ўқилади

Rolls-Royce минглаб ходимларини ишдан бўшатишга қарор қилди

Британиянинг Rolls-Royce машинасозлик компанияси оптималлаштириш дастури доирасида минглаб ходимларни ишдан бўшатиши мумкин. Компания ўзининг учта бўлинмаси - фуқаро авиацияси, мудофаа ва энергетика тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда, бунинг натижасида 30 минг ходимнинг 10 фоизи ишсиз қолиши мумкин. 

Фото: AP

Британиянинг Rolls-Royce Holdings Plc машинасозлик компанияси минглаб ходимларини қисқартириши мумкин, деб ёзади The Times консалтинг соҳасидаги манбасига таяниб. Компания учта бўлинма – фуқаро авиацияси, мудофаа ва энергетика тизимларини бирлаштириш ниятида, бунинг натижасида 30 минг нафар ходимнинг 10 фоизи ишсиз қолиши мумкин

Энг катта қисқартиришлар компаниянинг бош қароргоҳи жойлашган Дербидаги ходимларга таъсир қилиши мумкин. The Times қайд этишича, у ерда Rolls-Royce компаниясининг бэк-офиси жойлашган. 

Rolls-Royce компаниясининг ўзи ходимларга оид қарорлар ҳали қабул қилинмаганини билдирди. «Биз ходимларга потенциал таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳеч қандай қарор қабул қилганимиз йўқ, бунинг акси ҳақидаги барча фикрлар фақат тахминдир», деди компания вакили. 

Компаниянинг трансформация дастурини аввалроқ унинг бош директори Туфан Эргинбилгич эълон қилган эди, Rolls-Royce фаолиятини оптималлаштириш мақсадида McKinsey & Co. бошчилигидаги маслаҳатчиларни ёллаган.

Мавзуга оид