Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада НАТОнинг энг йирик ҳаво машқлари бошланди
Европада НАТОнинг сўнгги йиллардаги энг йирик ҳаво ўқув машғулотлари – Air Defender 23 бошланди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Уларда Шимолий Атлантика альянсига аъзо 20 дан ортиқ давлатдан 10 минг аскар ва 250 та самолёт қатнашмоқда.
Улар 2018 йилда режалаштирилган ва ташкилотнинг кучини кўрсатиш учун мўлжалланган эди. Машғулотларга Германиянинг тўртта ҳаво базалари, шунингдек, Чехия ва Нидерландиянинг биттадан авиабазаси жалб этилади.
Уларда НАТОга аъзо давлатлардан ташқари альянс ҳамкорлари - Япония ва Швеция ҳам иштирок этади. АҚШ ҲҲК Миллий гвардияси директори Майкл Ло дунёда ва Европада ўзгариб бораётган стратегик ландшафт ҳақида гапирди ҳамда НАТОнинг кўплаб учувчилари биринчи марта ҳавода бирга ишлашини қўшимча қилди. Шу билан бирга, германиялик генерал Инго Герхарц машғулотлар бирон бир давлатга қарши қаратилган эмаслигини таъкидлайди.
Май ойи охирида НАТО Норвегия денгизида 14 ғарб давлати, жумладан Норвегия, Финландия ва Швеция қуролли кучлари иштирокида «Арктика чақириғи» машғулотларини ўтказди. Уларда 3 мингга яқин аскар ва 150 та самолёт қатнашди.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
14:05 / 16.05.2025