Ўзбекистон | 16:50 / 16.06.2023
13924
9 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам

Фото: AKFA

Абитуриент ва талабалар учун грантлар тафсилотларини очиб берамиз

AKFA университети таълимнинг юқори сифатли ва ҳамёнбоп бўлишига, талабаларнинг илмий ва касбий муваффақиятларга эришиш мотивациясини рағбатлантиришга интилади. Университет томонидан тақдим этиладиган грантлар ва стипендиялар ушбу қўллаб-қувватлашнинг шаклларидан бири бўлиб, талабаларга ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга ва молиявий чекловларга қарамай олий маълумот олишларига ёрдам беради. Бизнинг грантлар ва стипендиялар дастуримиз фаол ва турли соҳаларда муваффақият сари интилувчи талабалар учун қўшимча имкониятлар ва мукофотларни тақдим этади.

Ўзбекистондаги етакчи университетларидан бири бўлган AKFA университети, абитуриент ва талабаларга таълим олдидаги молиявий юкламани сезиларли даражада енгиллаштирувчи грантлар олишда кенг имкониятларни тақдим этади. Кириш имтиҳонлари асосидаги нуфузли грантлардан тортиб, инглиз тилини билиш даражаси бўйича стипендияларгача, AKFA университети талабаларни муваффақият йўлида қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга интилади.

Грант асосидаги кириш имтиҳон натижасига асосан тақдим этиладиган грант

Ҳар йили грант имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 42 нафар абитуриент биринчи семестрда грант олади. Грантлар абитуриентнинг рўйхатдаги ўрни ва грант миқдорига қараб тақдим этилади. Биринчи икки ўрин биринчи семестрда ўқиш тўловининг 100% миқдорида грант олади, кейинги иккита ўринга 75%, сўнгра эса мос равишда 50%, 20% ва 10% лик грантлар мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, кириш имтиҳонлари гранти фақат биринчи семестр учун тақдим этилади.

Академик кўрсаткичлари учун бериладиган грант

Ҳар бир семестрда, оралиқ ва якуний имтиҳонларидаги натижаларга асосланган ҳолда ТОП-42 талабалар 10% дан 100% гача грант олишлари мумкин. Агар факултетда 100 та талаба бўлса, грант қуйидаги кўринишда тақсимланади:

Биринчи икки ўрин 100% миқдорида грант олади, кейинги иккита ўринга 75%, сўнгра эса мос равишда 50%, 20% ва 10% лик грантлар тақдим этилади.

IELTE/TOEFL/Duolingo сертификатларига эга бўлгани учун грант

AKFA университети инглиз тилини билишга катта аҳамият беради ва унинг муваффақиятли таҳсил олишда нақадар муҳим эканини эътироф этади. Талабаларни яхшироқ ўқишга ва тил кўникмаларини юқори даражада ушлаб туришга раҳбатлантириш учун университетда грант дастури жорий этилган. Талабаларга IELTS, TOEFL ва Duolingo каби сертификатлар натижаларига қараб 20% гача чегирмалар тақдим этилади.

IELTS 7.0 балл натижа билан сертификат топширган талабалар 5%,

IELTS 7,5-10%,

IELTS 8-15% ва IELTS 8,5 ва ундан юқори бўлса 20% чегирмага эга бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, талабалар ҳар семестрда ўз натижаларининг тавсифи ва тегишли сертификатларни тақдим этган ҳолда, чегирмалар учун ариза топширишлари лозим.

AU ExcellenceScholarships (AUES)

AKFA университети сизнинг машаққатли меҳнатингиз ва чуқур билимингизни қадрлайди ва халқаро тажрибаларни тан олиш ва халқаро олимпиада/жаҳон чемпионатларидаги малака ва иштироклари учун AU Excellence Scholarships (AUES) грантларини таклиф этади.

Aгар абитуриент қуйидаги олимпиадалардан бирида қатнашган ва 1, 2 ёки 3-ўринни эгаллаган тақдирда грант  олишга даъвогар бўлади:

• Шахмат бўйича жаҳон чемпионати

• Математика ва информатика бўйича Жаутиков халқаро олимпиадаси

• Болқон математика олимпиадаси

• Халқаро математика олимпиадаси

• Информатика бўйича халқаро олимпиада

• Халқаро кимё олимпиадаси

• Халқаро биология олимпиадаси

• Халқаро STEM олимпиадаси

Aгар абитуриентнинг SAT балли 1400+ ва камида IELTS 7,5 бўлса

ёки CambridgeInternationalAS/Alevels да Triple А (ААА) бўлса, уларга университетда тўлиқ молиялаштирилган AU Excellence гранти билан ўқиш имконияти берилади.

*Ҳар семестрда стипендияни сақлаб қолиш учун GPA 3.3 дан паст бўлмаслиги лозим.

Бундан ташқари, қуйидаги абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз автоматик равишда контракт асосида қабул қилинади:

Юқорида санаб ўтилган барча халқаро турнирлар иштирокчилари ва қуйидаги сертификатлари бор абитуриентлар:

• SAT сертификати (1000+)

• Пирсон малакалари билан:

1. Pearson Edexcel International Advanced Levels - C ёки ундан юқори баҳо

2. Pearson Edexcel IGCSE - 5 ёки ундан юқори баҳо

3. Pearson BTEC International Level 3 - М баҳоси (Merit) ва ундан юқори.

Кембриж малакалари:

1. CambridgeIGCSE и GCEOlevel - C даражаси ва ундан юқори

2. Cambridge International AS/A levels - C ва ундан юқори даража.

Қўшимча грантлар ва стипендиялар

AKFA университети асосий грант дастурларидан ташқари алоҳида иқтидор кўрсатган, юқори натижаларга эришган ёки университетнинг академик ҳамда ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган талабалар учун бир қатор қўшимча грантлар ва чегирмаларни ҳам таклиф этади. Ушбу грантларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:

1. Илмий тадқиқотларда иштирок этгани учун грант: илмий лойиҳаларда ва профессор-ўқитувчилар томонидан олиб бориладиган тадқиқотларда фаол иштирок этувчи талабаларга тақдим этилади. Грант миқдори иштирок этиш даражаси ва тадқиқот натижаларига асосланади.

2. Ижтимоий жалб этилганлиги учун грант: талаба ташкилотлари, волонтёрлик дастурлари ва ижтимоий лойиҳаларда фаоллик кўрсатган ва етакчи бўлган талабаларга берилади. Грант миқдори талабанинг ижтимоий соҳадаги ҳиссаси ва таъсиридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

3. Спорт ютуқлари учун грант: спортда юқори натижаларга эришган ва минтақавий, миллий ёки халқаро миқёсдаги жамоавий ёки якка тартибдаги мусобақаларда қатнашадиган талабаларга берилади.

Талабалар кўрсатган хизматлари ва университет томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, бир вақтнинг ўзида бир нечта грантлар ёки стипендияларга даъвогар бўлишлари мумкин.

Халқаро талабалар учун грантлар

AKFA университети шунингдек, халқаро талабаларга ҳам сифатли таълим олишда ёрдам бериш учун махсус грантлар ва чегирмалар тақдим этади. Ушбу грантлар ўқиш, яшаш харажатлари ёки университет билан боғлиқ бошқа харажатларнинг бир қисмини қоплашга ёрдам беради.

Aлмашинув дастурлари ва ҳамкорлик

AKFA университети талабалар алмашинуви дастурларини ва бошқа университетлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Бу талабаларга халқаро муҳитда ўз тажрибасини ошириш, билим ва ғоялар алмашиш, академик ва касбий кўникмаларини чуқурлаштириш имконини беради.

Иш мартабаси бўйича кўмаклашиш

AKFA университети ўз талабаларини касбий қўллаб-қувватлашга катта аҳамият беради. Университет талабалар ва битирувчиларга иш излаш, малака ошириш, резюме тайёрлаш ва суҳбатдан ўтишда ёрдам берадиган мартаба марказлари ва ресурсларидан фойдаланиш имконини беради. Малака бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, талабаларга карьера ривожланишида индивидуал ёрдам ва маслаҳатлар беради. Таълим олишдан сўнг дарҳол аълочи талабалар AKFA Group ҳолдинги ва унинг ҳамкорлар тармоғида ишга жойлашиш учун таклиф этилади.

Грант ўринлари учун имтиҳонлар 11 июль куни офлайн тарзда ўтказилади.

2023 йилда AKFA университети танлаш учун қуйидаги факультетларни таклиф этади:

- Тиббиёт (12 та семестр) - бир семестр учун 29 000 000 сўм;

- Стоматология (10 та семестр) - бир семестр учун 21 000 000 сўм;

- Бухгалтерия ҳисоби ва молия (8 та семестр) – бир семестр учун 14 750 000 сўм;

- Иқтисодиёт (8 та семестр) – бир семестр учун 14 750 000 сўм;

- Маркетинг (8 та семестр) - бир семестр учун 14 750 000 сўм;

- Стартап-менежменти (8 та семестр) – ҳар бир семестр учун 14 750 000 сўм;

- Халқаро бизнес (8 та семестр) - бир семестр учун 14 750 000 сўм;

- PR менежмент (8 та семестр) – бир семестр учун 12 500 000 сўм;

- Aрхитектура ва дизайн (8 та семестр) – ҳар бир семестр учун 13 500 000 сўм;

- Саноат муҳандислиги - семестр учун 13 500 000 сўм;

- Тиббиёт муҳандислиги - семестр учун 13 500 000 сўм;

- Автомобил муҳандислиги - семестр учун 13 500 000 сўм;

- Электротехника ва электроника – семестр учун 13 500 000 сўм;

- Таълим менежменти (ELT) – ҳар бир семестр учун 12 500 000 сўм;

- Computer Science (8 семестр) - ҳар бир семестр учун 15 000 000 сўм.

Шартнома суммаси бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

Ҳужжатларни топшириш учун абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаларини юклашлари керак: паспорт, шаҳодатнома ёки ўрта ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом, 3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат ва IELTS сертификати (факультетга қараб энг кам балл 5 ёки 5,5), TOEFL ёки Duolingo. Aгар сертификатга ега бўлмаса, инглиз тилидан ички имтиҳон топшириши мумкин.

admission.akfauniversity.com ҳаволаси орқали қабул учун ариза топшириш мумкин

AKFA университети барча қизиққан талабаларни ариза топширишга ва ўз келажагини барпо этишни бошлашга таклиф қилади.

Қабул қилиш қоидалари ва ўқишга кириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун абитуриентлар университет сайтига ташриф буюришлари ёки ягона колл-марказига қўнғироқ қилиб университет вакиллари билан боғланишлари мумкин. 

+998-71-200-05-22

Ёки телеграмм-бот орқали: @akfaunibot

Реклама

Мавзуга оид