Улуғбек Иноятов: “Энг кам истеъмол харажатлари белгиланиши қонун билан кафолатланиши керак”
Президентликка номзод Улуғбек Иноятов эҳтиёжманд аҳоли қатламининг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланиши ҳамда мажбурий ундирувларни давлат бюджетига йўналтиришни таклиф қилди.
21 июнь куни Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг наманганлик сайловчилар билан сайловолди учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Улуғбек Иноятов сайловолди дастуридаги “Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклифи ҳақида маълумот берди.
Бу энг кам истеъмол харажатлари ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларига етадиган бўлишида, эҳтиёжманд аҳоли қатламининг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлашда муҳим ижтимоий аҳамият касб этади.
Дастурда, шунингдек, ундириладиган барча тўловларни (жарима, давлат божи, йиғим, бошқа мажбурий ундирувлар) Давлат бюджетига йўналтириш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Мазкур ташаббус бюджет даромадлари ошишига, парламент назорати кучайишига, ижтимоий ҳимоя масалалари янада самарали ҳал этилишига асос бўлади.
Мавзуга оид
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
18:42 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: у америкаликларни қандай ишонтира олди?
18:18 / 07.11.2024
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:51 / 07.11.2024