Жаҳон | 08:06 / 06.07.2023
5130
1 дақиқада ўқилади

Швецияда туркий халқларга тегишли 800 дан ортиқ қадимий қўлёзмалар топилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Гулноза Халлиева бошчилигидаги мамлакат делегацияси Швецияда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Амалий сафар давомида Швециянинг Уппсала ва Лунд университетлари кутубхоналарида туркий халқларга оид 858 та (агар такрор нусхалар борлигини ҳисобга олсак,  500 тадан ортиқ) тарихий қўлёзмалар мавжудлиги аниқланди.

Улар орасида Алишер Навоий, Бобур, Фузулий, Сўфи Оллоёр, Машраб машҳур шоирлардан ташқари ҳали халққа номаълум бўлган шоирлар, таржимонларнинг ҳам қўлёзмалари мавжуд. Биргина Алишер Навоий қўлёзмаларининг ўзи 25 тани ташкил этади.  

Ушбу қўлёзмалар XIX ва XX асрларда швед миссионерлари фаолияти давомида йиғилган, сотиб олинган ва кейинчалик Лунд ва Уппсала университетлари кутубхонасига туҳфа қилинган.

Мамлакатнинг Швециядаги элчихонасида Гулноза Халлиева билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу мамлакат кутубхоналарида сақланаётган 800 дан ортиқ ноёб қўлёзмаларни олимлар гуруҳи билан келиб, аввало тўлиқ реестрини тузиш, тавсифини яратиш, ҳаммасини яроқли ҳолга келтириб таъмирлаш, иложи бўлса қайтариш мақсад қилинган.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид