Болгария ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ишга жалб қилишни режалаштиряпти
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимларининг Болгарияга сафари давомида Несебр шаҳар мэриясида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Болгар томони меҳнат миграцияси соҳасида ва Ўзбекистоннинг нуфузли университетлари билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди.
Тадбир якунида сайёҳлик агентликлари ташрифларини амалга ошириш, марказлашган ҳолда меҳнат мигрантларни Несебрда ишга жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.
Дипломатлар ташрифи давомида, шунингдек, Несебр шаҳрида тажриба алмашиш учун келган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашди.
Мавзуга оид
08:08 / 09.11.2024
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари малакасини ошириш марказларини очади
10:50 / 02.11.2024
Росстат РФдаги мигрантлар ҳақидаги статистикани эълон қилишни тўхтатди
12:50 / 28.10.2024
Болгария парламентига сайловларда ФБЕТ - ДКИ блоки етакчилик қиляпти
22:05 / 22.10.2024