«Вагнер»дан олиб қўйилган техникалар ва НАТО саммитидаги қўриқчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 504-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲКнинг барча ҳарбий техника ва ўқ-дориларини ўзига олганини эълон қилди.
- G7 мамлакатлари Украина учун хавфсизлик кафолатларини келишиб олди. Кремлда бу каби ҳар қандай кафолат РФ хавфсизлигига дахл қилишини билдирди.
- 58-армиянинг собиқ қўмондони «России 1» эфирида Украинада генерал-лейтенант Олег Цоков ҳалок бўлганини тасдиқлади. Аввалроқ Цоков ҳақида хабар берган «Военный Осведомитель» каналига кўра, у Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари лавозимида бўлган.
- Оқ уйда Украинага ATACMS ракеталарини етказиб бериш масаласи муҳокама этилмоқда, дея ёзган The New York Times. Бу ракетанинг ҳаракатланиш радиуси — 300 километр атрофида.
- «Проект» маълумотига кўра, «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин ўз ходимларига нега исён уюштирганини «руҳияти бузилгани» билан изоҳлаган.
- Россия қўшини қаторасига иккинчи тунда Киевга дронлар билан ҳужум қилди. Шаҳар расмийлари барча учувчисиз учиш аппаратлари уриб туширилганини билдирган.
Зеленский НАТО саммитида
12 июл куни Вилнюсда НАТОнинг икки кунлик саммити якунланди. Унинг асосий мавзуларидан бири алянсга Украинанинг аъзо бўлиб кириши масаласи эди. Володимир Зеленский биринчи куни Литва президенти Гитанас Науседа билан шу мавзуга бағишланган митингда чиқиш қилшди, кейинги куни эса Украина — НАТО Кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди, унда Украинанинг муҳим иттифоқчилари — АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлари ҳам бор эди.
«Катта еттилик» давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатларини қабул қилди — Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатиш, разведка маълумотларини алмашиш бўйича келишиб олинди, шунингдек Россия ҳозирги можаро якунланганидан кейин ҳам Украинага ҳужум қилгудек бўлса, зудлик билан чоралар кўришни ваъда беришди.
Саммит якунларига кўра Зеленский Украина қўллаб-қувватловни ҳис қилганини айтди: «[„Катта еттилик“ етакчилари] Украинани қўллаб-қувватламоқда. Бу якдиллик билан Украина НАТОда бўлишини айтишмоқда. Ишончим комилки, бундай қўллов ва Украина — НАТО Кенгаши йиғилишидаги ҳар бир етакчининг баёнотларига кўра, хавфсизлик соҳасидаги вазият барқарорлашиши билан биз НАТОда бўламиз».
«Медуза» саммит вақтида Вилнюс шаҳри ва меҳмонлари қандай қўриқлангани ҳақида фоторепортаж ҳам тақдим этган.
Донецк областининг Северск шаҳридаги вазият
Донецк областининг Северск шаҳри — Бахмутдан 30 километр шимолда жойлашган, унинг атрофида бир йилдан буён оғир жанглар давом этмоқда. 2023 йил январида Соледар эгаллангач, Россия қўшини бу йўналишда, жумладан Северскка томон юриш қилиши учун йўл очилди. Аммо «Вагнер» ХҲК Бахмутга юришни давом эттиришга қарор қилди (май ойида Пригожин ушбу шаҳар эгалланганини эълон қилганди, аммо унинг атрофида ҳозир ҳам жанглар давом этмоқда). Айни вақтда Северск Украина қуролли кучлари назорати остида қолмоқда — бу Украина қўшини Соледарга юриш қилиши учун база вазифасини ўтовчи фронтбўйи шаҳридир.
Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали
«Вагнер» ХҲКнинг РФ мудофаа вазирлигига топширган техникалари
РФ мудофаа вазирлиги хабар қилишича, «режа бўйича» «Вагнер» ХҲК бўлинмаларидан ҳарбий техникаларни қабул қилган. Гап икки мингдан ортиқ ҳарбий техника ва қуроллар ҳақида бормоқда: Т-90, Т-80, Т-72Б3 танклари, «Град» ва «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимлари. Бундан ташқари, Россия кучлари 2,5 минг тонна ўқ-дори ва 20 минг дона атрофида ўқотар қуролларни қабул қилиб олган. Вазирликнинг тасдиқлашича, «ўнлаб техникалар» ҳали жангларда қўлланмаган.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024