Chery ўзбекистонликларнинг қалбини қандай забт этмоқда? Биринчи ярим йиллик натижалари
2022 йилнинг 6 июл куни ADM Jizzakh компанияси (Roodell гуруҳидаги автомобил заводи) Chery Аutomobile билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. 2022 йилнинг октябр ойида эса Тошкентдаги илк Chery дилерлик маркази ўз эшикларини кенг оммага очди.
Chery автомобилларининг сотувлари рекордларни янгилашда давом этмоқда. Хитойнинг бренди ҳар ой савдо ҳажмини оширишга эришмоқда. Июн ойида у 1290 та автомобилни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 41,8 фоизга, биринчи чоракнинг биринчи ойи, январга нисбатан эса қарийб 433,1 фоизга ошди.
Chery маркаси сотуви бошланганидан бери 3900 дан ортиқ автомобил сотилган. 2023 йил июн ойида сотувлар 2022 йил октябр ойига нисбатан 64 баробардан кўпроққа (!) ошди, бу бренднинг харидорлар орасида машҳурлигидан далолат бермоқда. Chery Тiggo 7 Pro шаҳар кроссовери маркасининг сотувлари етакчисига айланди.
2023 йилнинг биринчи ярмида сотилган Chery автомобиллари сони қуйидаги рақамларни ташкил этди:
• Chery Tiggo 7 Pro – 2432 автомобил
• Tiggo 8 Pro – 547 автомобил
• Tiggo 8 Pro Max – 484 автомобил
• Arrizo 6 Pro – 131 автомобил
2023 йилнинг январ ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар Chery глобал стандартларига мувофиқ безатилган тўққизта расмий дилерлик марказлари очилиб, 13 та дилерлик марказлари эса республика бўйлаб тўлиқ фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда расмий дилерлик марказлари Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қамаши, Денов ва Урганч шаҳарларида мавжуд.
2023 йилнинг иккинчи ярмида ушбу маркадаги гибрид автомобиллар сотувларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Chery гибрид автомобилининг тантанали дебюти 2023 йилнинг октябр ойидаёқ содир бўлиши кутилмоқда.
2023 йилнинг майигача Ўзбекистон бозорида PRO оиласига мансуб кроссоверлари сотилган эди: Тiggo 7 Prо, Тiggо 8 Prо ва Тiggо 8 Prо Мах, июн ойидан еса Chery линияси PRO сериясининг янада кенгайганлигини ифодалаб, яна бир модел – тўлақонли C синфидаги седан Chery Аrrizо 6 Prо билан тўлдирилди.
Модел нарх ва сифат уйғунлиги туфайли ижобий баҳоланди ва шу ондаёқ Chery қаторидаги бестселлерга айлана олди.
Chery бренди сотувлардан ташқари сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва мижозларга хизмат кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Chery компаниясининг барча расмий автомарказлари мунтазам техник хизмат кўрсатиш ва кафолат ишлари учун замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Chery автомобилларига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан 5 йил ёки 150 000 км юришига кафолат ( Тiggо 8 Prо Мах модели учун - 7 йил ёки 200 000 км) берилади.
Булардан ташқари, ADM Jizzakh/Roodell компанияси ва Chery бренди мунтазам равишда Chery автомобиллари соҳиблари учун “ With Chery With Love” шиори остида турли тадбирларни ташкил этишади. Ушбу лойиҳа нафақат автомобил эгаларини бирлаштириш, балки Chery томонидан содиқлик ва қўллаб-қувватлаш даражасини ошириш учун ҳам мўлжалланган. Тадбир ҳар бир автомобил модели учун алоҳида ўтказилади.
ADM Jizzakh/Roodell компанияси мижозларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларига мос бўлган автомобилларни таклиф қилиш орқали сотувларни муваффақият билан ривожлантирмоқда. Муваффақиятнинг асосида бизнес жараёнларини такомиллаштириш, инновациялар ва технологияларни қўллаш, мижозларнинг хоҳиш-истакларига эътибор бериш ва бозор конюктурасига тезкор мослашишни ўз ичига олган компаниянинг ривожланиш стратегияси ётади.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари
Қўнғироқ маркази 71-276-55-55
Website https://cheryauto.uz
Instagram https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram https://t.me/cheryuzbekistan
Facebook https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
YouTube https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 30.10.2024
Chery 2024 Халқаро фойдаланувчилар саммити якунланди
17:00 / 28.09.2024
Chery Tiggo 7 Pro 2024 вa Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди
17:00 / 13.09.2024
Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди
10:00 / 09.08.2024