Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилишини эълон қилди.
«Республикамиз ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда… Натижада ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Шу боис поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин», дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Чекловлар қачонгача амал қилиши хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025