Жаҳон | 14:46 / 28.07.2023
14957
4 дақиқада ўқилади

Қарши ҳужумда қатнашаётган шифокорлар ва дрон учираётган ҳарбийлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 519-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин Украина қуролли кучлари Запорижжя йўналишида ҳарбий ҳаракатларни фаоллаштирганини маълум қилди. Украиналик ҳарбийлар пайшанба куни кечқурун Запорижжя ва Донецк областлари чегарасидаги Старомайорске қишлоғини озод этишди.
  • РБК маълумотига кўра, Давлат думаси депутатларига мудофаа вазири Сергей Шойгу ва РФ Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов рухсатисиз ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига бориш тақиқланган.
  • Украинада ҳарбий ҳолат муддати узайтирилди. Олий рада учун 18 август кунига белгиланган сайловлар ўтказилмайди. Кейинги парламент сайловлари 2023 йил 29 октябрида бўлиб ўтиши мумкин.
  • Чеченистон ИИВ 30 ёшга тўлмаганларга қариндошлари гувоҳлигисиз хорижга чиқиш паспортларини бермаяпти. Республикадагилар буни хорижга сафар мақсади «РФ манфаатлари»га хилоф келмаслиги кераклиги билан тушунтиришган.

Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги ва Запорижжя областидаги тиббий пунктлари

Украиналик ҳарбий врачлар Бахмут атрофидаги тиббий пунктда ярадор аскарни жарроҳлик амалиётига тайёрламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Тиббиёт ходимлари ярадор украин аскарини тез ёрдам машинасига чиқармоқда (сурат айнан қаерда олинганига аниқлик киритилмаган)
Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги тиббий пунктда ярадор аскарга ёрдам кўрсатаётган шифокорлар
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг Запорижжя областидаги тиббий пункти
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги тиббий пунктда ярадор аскарни даволаётган шифокор
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA
Ҳарбий шифокорлар украиналик жангчи жасадини кўздан кечирмоқда (сурат айнан қаерда олинганига аниқлик киритилмаган)
Reuters / Scanpix / LETA

Херсон яқинидаги украин ҳарбийлари

 

Украиналик жангчи дрон учиришга тайёрланмоқда. Херсон области кенгаши раиси ўринбосари Юрий Соболевскийнинг сўзларига кўра, украин ҳарбийларининг муваффақиятлари туфайли РФ армияси Херсон областининг Украина қуролли кучлари назоратидаги ўнг соҳилини ўққа тутишни камайтирган. Шу билан бирга, 27 июл куни област ҳарбий маъмурияти Россия қўшини Херсондан юз километр масофадаги Гавриловка қишлоғини ўққа тутгани — бир аёл ҳалок бўлиб, тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши яраланганини хабар қилди. РФ мудофаа вазирлиги 27 июл кунги ҳисоботида Херсон областини тилга олмаган.
Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Украиналик ҳарбий Россия позицияларидан бир неча километр масофадаги вайрона бинода дрон учиришга тайёрланмоқда.
Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украина ҚК жангчилари РФ армияси позицияси томон дрон учирмоқда
Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар дрон парвозини кузатмоқда
Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Россияда темирйўлда портлаш уюштирган украиналик 22 йилга қамалди 

Украинанинг Словянск шаҳридан бўлган сантехник Сергей Белавин 2022 йил 9 июлида Брянск областидаги темирйўлнинг Робчик — Песчанка перегонида рўй берган портлаш иши бўйича 22 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Тергов маълумотларига кўра, 2019 йилда Белавин «Украина бош разведка бошқармаси вакиллари томонидан ёлланган ва пул мукофоти эвазига унинг раҳбарлигидаги гуруҳ таркибига кирган». «Коммерсант»нинг ёзишича, украиналик ўз айбига иқрор бўлган.
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид