Жаҳон | 08:22 / 31.07.2023
8416
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия яқинида бортида автомобиллар бўлган кемани шатакка олиш бошланди

Аввалроқ ёнғин юз берган Fremantle Highway икки шатакка олувчи кема томонидан секин ва бошқариладиган тарзда Схирмонниког ҳамда Амеланддан 16 км шимолдаги янги жойга кўчирилмоқда. 

Фото: Dutch Coast Guard/AA/picture alliance

Катта ёнғин оқибатида зарар кўрган Fremantle Highway юк кемасини 30 июль, якшанба куни эрталаб шатакка олиш бошланди. Бу ҳақда Нидерландия инфратузилма ва сув ресурслари вазирлиги агентлиги - Rijkswaterstaat хабар берди. 

Ёнғиндан сўнг кемадан кўтарилган тутун деярли тарқаб бўлган, бу Multraship/Smit Salvage қутқарув компаниясига ёрдам берди, дея тушунтиради агентлик. 

Шу тариқа, Fremantle Highway аста-секин ва бошқариладиган тарзда иккита шатакка олувчи қайиқ томонидан Схирмонниког ҳамда Амеланд оролларидан 16 км шимолда жойлашган янги, вақтинчалик жойга кўчирилади. Жараёнда кеманинг барқарорлигини доимий мониторинг қилиш амалга оширилади. Rijkswaterstaat агентлигининг Arca кемаси яқин жойда бўлади. Ёнилғи тўкилган тақдирда, Rijkswaterstaat ва Германиянинг бошқа кемалари ҳам чақирилади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шатакка олиш қачон тугаши об-ҳаво шароитига, тутунга, оқим кучига боғлиқ. 

Мавзуга оид