Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ишчи Қирғизистон президенти учун қурилаётган бинодан қулади
У шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қирғизистон президенти маъмурияти учун қурилаётган бинодан ўзбекистонлик ишчи пастга қулади.
Бишкек шаҳри Шошилинч тиббий ёрдам маркази директори ўринбосари Егор Борисов сўзларига кўра, жабрланувчи 4-сонли клиник шифохонасига ётқизилган.
Ленин тумани ички ишлар бўлимининг маълум қилишича, 6 август куни соат 15.00 атрофида «102» хизматига бинода қурилиш ишлари олиб бораётган ишчи баландликдан йиқилиб тушгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Жабрланувчи шаҳар клиник шифохонасига етказилган.
Аниқланишича, ишчи 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб, ҳозир жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг исми-шарифи ва аҳволи ҳақида маълумот берилмади.
Қайд қилинишича, ҳолат юзасидан тергов бошланган ва экспертиза тайинланган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025