Сенат раиси ЕХҲТнинг амалдаги раиси билан учрашди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг амалдаги раиси, Шимолий Македония ташқи ишлари вазири Буяр Османини қабул қилди.
Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги жумладан, парламентлараро алоқалар, гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишга эришиш каби йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
“Яшил” иқтисодиёт ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш гендер тенглиги масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Буяр Османи Ўзбекистонда кечаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнларини қўллаб-қувватлаши ва ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
08:50 / 26.10.2024
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024