Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда хусусий самолёт трассага қулади. 10 киши ҳалок бўлди
Кичикроқ хусусий самолёт Малайзия пойхтахти Куала-Лумпур шаҳридаги аэропортга қўнаётганида трассага мотоцикл ва автомобил устига қулаган. 17 август куни содир бўлган мазкур воқеада расмийларнинг берган маълумотига кўра, 10 киши ҳалок бўлган.
Beechcraft Model 390 моделидаги енгил хусусий бизнес жет саҳнидаги олти йўловчи ва икки экипаж аъзоси билан аэропортга қўнишига бироз қолганида Элмина шаҳарчаси яқинида маҳаллий вақт билан 14:50 да ҳалокатга учраган, деган Селангор полицияси бошлиғи Ҳусайн Умар.
Унинг сўзларига кўра, учоқ диспетчерлик минораси билан алоқани йўқотган ва шосседа кетаётган мотоцикл ва автомобил билан тўқнашиб ёниб кетган.
«Ҳеч қандай шошилинч ҳолат рўй бермаган, самолёт қўниш учун рухсат олган бўлган», — деган Ҳусайн Умар.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.
Малайзия фуқаролик авиацияси бошқармаси (CAAM) нинг берган маълумотига кўра, ушбу рейс Лангкави курорт оролидан султон Абдулазиз Шоҳ номидаги Селангор аэропорти томон учаётган бўлган.
CAAM ижрочи директори Нуразман Маҳмуднинг айтишича, самолёт соат 14:47 да ҳаво ҳаракатини бошқарувчи Subang минораси билан соат 14:47 да алоқага чиққан, соат 14:48 да унга қўнишга рухсат берилган.
«Соат 14:51 да Subang диспетчерлик минораси самолёт қулаган жойдаги тутунни пайқаган, бироқ самолёт бунгача фалокат сигналини бермаган», — дейилади баёнотда.
CAAMдагиларнинг хабар беришича, рейсни шахсий самолётларга хизмат кўрсатувчи Jet Valet Sdn Bhd Малазийская компанияси амалга ошираётган бўлган.
Jet Valet кейинроқ ҳалокатнинг тергов-суриштирув ишларида ҳукуматга ёрдам беришини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025