Давлат тилида маркировка қилинмаган товарга санитария-эпидемиологик хулоса берилмайди
Президент фармони билан айрим товарларни импорт қилиш шартлари, шунингдек бир қатор божхона тартиб-таомилларини тартибга солувчи НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.
2024 йил 1 январдан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар:
- алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;
- импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади.
Истеъмол товарларини импорт режимида расмийлаштириш учун товарларни давлат тилида маркировка қилиш талаб этилмайди. Аммо 2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган. Энди шунга ўхшаш норма санитария-эпидемиологик хулоса беришга ҳам татбиқ этилди.
2024 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчи, унинг ваколатли вакили ва импорт қилувчи томонидан қадоққа давлат тилида маркировка туширилмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли рўйхатларидаги товарлар бўйича мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштирилмайди. У лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилган бўлиши керак.
Давлат тилида маркировка қилиш, илгаригидек, истеъмол қадоқларига эга бўлмаган ҳамда ўз эҳтиёжи учун олиб келинган товарларга нисбатан талаб қилинмайди.
Маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.
Сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораторияларидан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари улар томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлашлари мумкин. 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади.
2025 йил 1 январдан бошлаб дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
Режалаштирилган ўзгаришлар:
- масъул вазирликлар товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштиради;
- йил якунига қадар транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизими Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштирилиши керак;
- товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштирилади.
Мавзуга оид
09:31 / 11.11.2024
Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси ҳажми айтилди
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
18:32 / 06.08.2024
Қалбаки маркировкали товарлар савдоси учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин
15:20 / 22.07.2024