Самбо бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон 18 та медални қўлга киритди
Қирғизистоннинг Чўлпон - Ота шаҳрида самбо ва жанговар самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон кубоги якунланди.
Унда Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза, жами 18 медални қўлга киритди.
Мусобақада Шаҳзода Азатова, Соҳиб Ҳасанбоев ва Ислом Носиров жанговар самбо бўйича олтин медалга эга бўлди. Шунингдек, Гулина Облоқулова (жанговар самбо), Сардор Олимжонов, Дилшодбек Йўлдошев, Неъмат Ёқубов, Гулсевар Ўроқова, Эгамберган Искандаров (жанговар самбо), Ойбек Солиев (жанговар самбо), Ҳосият Машарипова ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Кубок баҳсларининг бронза медали Убайдулло Мўминов, Мирзоҳид Тўхташев, Мамлакат Султонова (жанговар самбо), Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо), Зафар Аҳроров (жанговар самбо), Фароғат Нурмаматова ҳамда Бегойим Ҳайитовага насиб қилди.
Мавзуга оид
12:17
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бўлимида ходимлар учун намозхона очилди
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024