ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
Банк ҳузурида Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси ва кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан 2023 йилги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича қарор имзолади.
Унга кўра, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташкил этилди.
Унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилади.
Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:
- халқаро молия институтларининг маблағлари, хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖ;
- кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.
Бундан ташқари, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ваколатли банклар билан биргаликда кичик бизнес лойиҳалари учун қулай шартларда 7 йилгача бўлган муддатларда кредитлар ажратилади.
Шунингдек, ижобий кредит ва солиқ тарихига эга ҳамда кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратишда уларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Маълумот учун, президент тадбиркорлар билан учрашувда Бизнесни ривожлантириш банкининг фаолияти, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари янгича бўлиши, банк кичик бизнесга кўмаклашишини айтганди
Мавзуга оид
17:00 / 21.10.2024
Тадбиркорлар учун ўқув курси: ҳаммаси бепул!
20:42 / 10.09.2024
БРБга ажратилган қарзлар устав капиталини оширишга йўналтирилади
09:59 / 23.08.2024
Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳалар аниқланди
19:00 / 14.08.2024