Жаҳон | 16:24 / 08.09.2023
14562
4 дақиқада ўқилади

Сув босган шаҳарлар ва оқиб кетган автомобиллар: Туркия, Греция ва Болгарияда кучли сув тошқинлари

Грециянинг материк қисми, шунингдек, Туркия ва Болгарияда «Даниэл» бўрони олиб келган кучли ёмғирлар туфайли бошланган кучли сув тошқинлари давом этмоқда.

Грецияда сув тошқини оқибатлари. Фото: REUTERS

Грецияда сув тошқини оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги ҳудудларида тўрт киши вафот этган, Туркияда табиий офат қурбонлари сони етти нафарни ташкил этмоқда.

Ўтган ёзда Европанинг жанубий қисми бир қанча экстремал об-ҳаво ҳодисаларини бошдан кечирди, жумладан рекорд даражадаги жазирама ва ёнғинларни.

Экстремал об-ҳаво шароитлари кенг тарқалишида иқлим ўзгаришининг ролини ўрганаётган, дунё бўйлаб турли мамлакатлардан бўлган олимларни жамлаган World Weather Attribution тадқиқоти муаллифлари ҳисоблашича, инсон омили бўлмаганида, бу ёздаги воқеаларни жуда ноёб ҳолат сифатида ҳисоблаш мумкин эди.

Греция марказидаги Трикала шаҳрида сув остида қолган машина. Фото: REUTERS

Асал ойини Грецияда ўтказиш учун Австриядан келган жуфтлик кучли тошқин улар яшаётган уйни ювиб кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Фавқулодда хизматлар ходими BBC билан суҳбатда бу одамларни қидириш ишлари давом этаётганини хабар қилган. Уй эгасининг сўзларига кўра, ёшлар ёмғирдан қочиб уйга кирган, аммо уй сатҳи кўтарилган сув остида қолган.

Грецияда вайрон бўлган кўприк. Фото: SAKIS MITROLIDIS

Грециялик қутқарувчилар мамлакат марказий қисмидаги чекка қишлоқларда яшовчи аҳолига етиб боришга уринмоқда, бу ҳудудларга бир кун ичида бир йиллик ёғингарчилик тушган.

2023 йил 7 сентябр куни юқоридан олинган суратда Греция марказий қисмидаги Кардица шаҳри яқинида жойлашган Фаркадона қишлоғи акс этган. Фото: WILL VASSILOPOULOS

Греция фуқаролик муҳофазаси вазири Василис Кикилиас чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида штормни «мисли кўрилмаган ҳодиса» деб баҳолади.

Сув чекинганидан кейин Волос шаҳридаги пляж чиқиндихонага айланди
Фото: SAKIS MITROLIDIS
Грециянинг айрим ҳудудларида 7 сентябр куни ҳам ёғингарчилик давом этди. Етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас
Фото: GETTY IMAGES

Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбул кўчаларида ҳам сув автомобилларни оқизиб кетган ва одамлар маҳаллий кутубхонада қамалиб қолишган.

Истанбулнинг сув босган кўчалари
Фото: YASIN AKGUL
Истанбулда сув остида қолган темирйўл контейнерлари
Фото: DIA IMAGES
Туркия фавқулодда хизматлари ва ҳарбийлар бедарак йўқолганларни тун-у кун қидиришмоқда
Фото: ANADOLU AGENCY
Чоршанбага ўтар кечаси Истанбулда кучли ёғингарчилик рўй бериб, сув тошқинлари келтириб чиқарди.
Фото: Cem Tekkesinoglu/Anadolu Agency via Getty Images
Фото: Cem Tekkesinoglu/Anadolu Agency via Getty Images
Айрим ҳудудларда кўчалар, ер ости ўтиш жойлари ва биноларнинг биринчи қаватларини сув босган. Камида икки киши ҳалок бўлган.
Фото: Sercan Ozkunazli/ dia images via Getty Images
Фото: Muhammed Enes Yildirim/Anadolu Agency via Getty Images
Фото: Muhammed Enes Yildirim/Anadolu Agency via Getty Images
Фото: Erhan Elaldi/Anadolu Agency via Getty Images
Фото: Muhammed Enes Yildirim/Anadolu Agency via Getty Images
Фото: Muhammed Enes Yildirim/Anadolu Agency via Getty Images
Фото: Sercan Ozkunazli/ dia images via Getty Images
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: EPA/Vostock-photo

Болгария ҳукумати қурбонлар ҳақида хабар берган - бир аёл жасади денгизга оқиб кетган.

Болгариянинг Царево шаҳри яқинида денгизга оқиб кетган машина
Фото: YORDAN ZHEKOV
Болгариянинг марказий қисмидаги Слатина қишлоғидаги вайронгарчиликлар
Фото: NIKOLAY DOYCHINOV

Мавзуга оид