Спорт | 09:40 / 13.09.2023
16817
2 дақиқада ўқилади

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Фото: МОҚ

Ўзбекистон делегацияси неча спортчи билан Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этади? Делегация байроқдорлигига номзодлар ким? Жамоалар олдига қандай вазифалар қўйилган? Шу ва бошқа саволларга бўлажак Осиё ўйинлари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида батафсил жавоб олинди. 

«Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати» музейида ўтган тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди. Тадбир давомида ОАВ ходимлари Ўзбекистон делегациясининг режалари билан яқиндан танишди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов Осиё ўйинларида 38та спорт турида 350дан ортиқ атлетларимиз қатнашишини таъкидлаб, бу Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа эканлиги, Жакартада ўтган Осиё ўйинларида бўлганидек муваффақиятли натижа (умумжамоа ҳисобида 5-ўрин) кутилаётгани ҳақида гапирди. 

МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов байроқдор бўлишга Баҳодир Жалолов, Музаффар Тўрабоев, Акбар Жўраев, Улуғбек Рашидов, Сафина Садуллаева, Зайнаб Дайибекова, Светлана Радзивиль каби номзодлар борлигини, якуний қарор тез кунда эълон қилинишини айтди.

Ўзбекистон дзюдо федерецияси раиси Азизжон Камилов дзюдочилардан Давлат Бобонов жароҳатидан тикланганини, Музаффар Тўрабоев яхши формада эканлигини маълум қилди.

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовнинг айтишича, турнирга футбол бўйича асосан «Олимпик» ўйинчиларидан иборат жамоа боради, мусобақа ФИФА кунларига тўғри келмагани учун легионерлар жалб қилинмайди. 

Шунингдек, матбуот анжуманида спорт тенниси, от спорти, шахмат, киберспорт бўйича тайёргарлик масалалари ҳам тилга олинди.

Мавзуга оид