Ўзбекистон | 10:26 / 18.09.2023
6600
1 дақиқада ўқилади

Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди

«Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум йўлаги» уч давлатда жойлашган 31 та объектдан иборат.

Фото: ЮНEСКО

2023 йил 10-25 сентябр кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ЮНEСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия давомида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум йўлаги Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган «Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум йўлаги» уч давлатда жойлашган 31 та объектдан иборат. Булардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, қолганлари Туркманистон ҳудудида жойлашган.

Турли даврлардаги барча объектлар тарихдаги энг муҳим савдо йўлларидан бири - Ипак йўлида жойлашган бўлиб, узоқ тарих ва бой маданий-тарихий меросни намоён этади.

Ўзбекистон «Буюк ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори» номинациясини тақдим этиш бўйича лойиҳа координатори сифатида иштирок этди.

Мавзуга оид