Lufthansa авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни тиклаши мумкин
Lufthansa томонидан Франкфурт—Тошкент йўналишида мунтазам парвозлар йўлга қўйилиши мумкин.
“Ўзавиация” агентлиги директори Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси вакиллари билан Ўзбекистонга парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилди.
Учрашув транспорт ва логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасида янги сайёҳлик йўналишларини яратиш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида Lufthansa авиакомпанияси томонидан Франкфурт—Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
1993 йилдан 2001 йилгача Lufthansa Тошкентдан Франкфуртга доимий йўловчи рейсларини амалга оширган. 2010 йилда авиакомпания Тошкентга парвозларни тиклаган, бироқ кейинчалик бекор қилган.
Мавзуга оид
18:29 / 02.10.2024
Яқин Шарқдаги вазият туфайли икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
01:19 / 07.09.2024
Германия авиарейсларни кечиктириш ва бекор қилиш сони бўйича етакчига айланди
18:23 / 06.09.2024
Lufthansa Германиядан Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин
07:51 / 13.08.2024