Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражаси аниқланади
Спорт синовларини топширишда 27 та вазирлик, идора ва ташкилот ходимлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда 207 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари қатнашиши кутилмоқда.
Жорий йил 20 сентябрдан Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги 1-сонли спорт мактабида мамлакатда фаолият кўрсатаётган вазирлик, идора ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлардан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилиш жараёни бошланади.
Режага кўра, ушбу тадбирлар 22 сентябрга қадар ихтиёрий тарзда давом этади.
“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ҳокимликларида 23 сентябр куни ўтказилиши белгиланган.
Спорт синовларини топширишда 27 та вазирлик, идора ва ташкилот ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда 207 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари қатнашиши кутилмоқда.
“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ихтиёрий талаблар асосида ташкил этилади.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
09:15 / 05.05.2025
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
09:33 / 28.03.2025