Ўзбекистон | 07:36 / 21.09.2023
1963
1 дақиқада ўқилади

Халқаро миграция ташкилоти Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширади

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ХМТ минтақавий директори билан меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини таъминлаш ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Анвар Илёсов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Жануби-Шарқий, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Манфред Профазини қабул қилди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

ХМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид