Кремл АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувига изоҳ берди
Москва ушбу давлатларнинг бундай учрашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга эканини тан олади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Америка етакчиси Жозеф Байденнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувини изоҳлади.
Журналистлар Кремл томонидан форум кузатиб борилдими деган саволни беришди. Бунга жавобан Песков Осиё мамлакатлари АҚШ билан ўз муносабатларига эга, шунинг учун улар бундай учрашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.
Путин матбуот котибининг сўзларига кўра, Москва учун асосийси Россия Федерацияси учун муҳим бўлган ушбу давлатлар билан мулоқотни давом эттиришдир.
С5+1 формати (Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ) 2015 йилда яратилган ва ташқи ишлар вазирлари ва экспертлар даражасида ўтказилган. 2023 йилда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида биринчи марта давлат раҳбарлари даражасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда АҚШ президенти Жозеф Байден, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Мавзуга оид
15:11 / 13.10.2024
Анатолий Собчакнинг сирли ўлими: Россиядаги таниқли сиёсатчининг жонига қасд қилинганмиди?
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
23:55 / 12.10.2024
Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда — Bloomberg
22:55 / 12.10.2024