Ҳангжоу-2022. Давлат Бобонов – Осиё Ўйинларининг кумуш медали соҳиби
Дзюдочилар Ўзбекистонга навбатдаги медални тақдим этишди.
Дзюдочимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасининг финалида иштирок этиб, қирғизистонлик Эрлан Шеровга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.
У дастлаб нимчорак финалда Баҳрайн вакилини мағлуб этган бўлса, чоракфиналда кореялик рақибидан иппон эвазига устун келди ва Осиё Ўйинларининг яримфиналига чиқди. Финал йўлланмаси учун кечган беллашувда эса мўғулистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Маълумот учун, делегациямиз байроқдори саналмиш -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев олтин медал учун курашади. У чоракфиналда туркманистонлик спортчини, яримфиналда эса Қозоғистон вакилини мағлуб этиб финалга чиқди. Осиё Ўйинлари ғолиблиги учун эса Тўрабоев мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягга қарши татамига чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дзюдочилардан икки спортчи олтин медалга эга чиққан. Дастлабки кунда Диёра Келдиёрова Осиё Ўйинлари-2022 ғолибига айланган бўлса, душанба куни Муроджон Йўлдошев чемпионликка эришганди. Ҳозирча вакилларимиз дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида жами 5та медал (2та олтин, 1та кумуш, 2та бронза) Япониядан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
14:52 / 04.03.2024
Тошкентдаги турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар 6 та медал олди
16:29 / 11.10.2023
Ҳиндистон Ўзбекистонни ниманинг эвазига ортда қолдирди? Осиё ўйинларидаги энг катта ўсиш, пасайиш ва бошқалар ҳақида
17:18 / 07.10.2023
«Ўзбекистон шу йўлни танлаб, бугун мевасини олмоқда». Қозоқ бокси ўзбек боксидан ортда қолиб кетгани сабаби айтилди
15:46 / 07.10.2023