Ўзбекистон | 18:51 / 28.09.2023
8210
1 дақиқада ўқилади

Инвестиция вазирининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2 нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Олимхон Рустамов ва Сарвар Ҳамидов лавозимидан озод этилди.

ЎзА хабарига кўра, Рустамов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимини тарк этган. Ҳамидовнинг истеъфосига эса сабаб кўрсатилмаган.

Олимхон Рустамов

Рустамов 2019 йил сентябридан иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 2021 йилдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Ишдан олинган яна бир ўринбосар Сарвар Ҳамидов эса 2023 йил февралида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Сарвар Ҳамидов

Маълумот учун, айни вақтда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг тўрт нафар ўринбосари қолмоқда: Нозим Холмуродов (биринчи ўринбосар), Хуррам Тешабоев, Ойбек Ҳамроев ва Баҳриддин Обидов.

Мавзуга оид