Ўзбекистон | 14:36 / 07.10.2023
9412
1 дақиқада ўқилади

Ботаника боғини истироҳат боғига айлантиришга йўл қўйилмайди - Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.

Аввалроқ project.gov.uz порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва уларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Унга кўра, маданият ва истироҳат боғларини вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган «Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари» тасарруфига ўтказиш кўзда тутилган.

Портал лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасини ўтказишни назарда тутади ва фақат жамоатчилик томонидан қабул қилингандан кейингина ҳужжат ваколатли органлар томонидан тасдиқланади ва у кучга киради.

Мавзуга оид