Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда авиафалокат оқибатида икки ўзбекистонлик жароҳат олди
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, авиаҳалокатда жабрланган ватандошлар саломатлиги хавф остида эмас.
Жорий йилнинг 4 октябр куни Австриянинг Каринтия федерал ери Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси фалокатга учради.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 21 ёшли K.Н. ва A.Х. Словениядаги Aviation Career Center авиамактабининг талабалари ва ҳозирда Каринтия федерал ери клиникаларда даволанмоқда.
Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланган. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.га зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди
01:33 / 05.04.2025