Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекда МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бошланди
Кенгайтирилган таркибдаги учрашув олдидан вазирлар тор доирада учрашди.
Бишкекда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев раислигида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.
Кенгайтирилган таркибдаги учрашув олдидан вазирлар тор доирада учрашди.
Йиғилишда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари халқаро кун тартиби ва ҳамдўстлик форматидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашади, шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига киритилган қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқади.

Иштирокчилар, шунингдек, МДҲ ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2024 йил апрел ойида Минскда ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти
21:07 / 09.04.2025
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
18:09 / 22.01.2025