Ғазо секторида БМТ Фаластин қочқинлар агентлигининг 11 нафар ходими ҳалок бўлди
Исроил-Фаластин можароси оқибатида 2 мингдан ортиқ одам қурбон бўлди.
Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳаводан берган зарбалари оқибатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) 11 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ташкилот баёнотига асосланиб хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг беш нафари ўқитувчи, уч нафари ёрдамчи ходим, қолганлари гинеколог, муҳандис, психолог экани айтилмоқда.
«Баъзилар ўз уйида оилалари билан ҳалок бўлди. UNRWA қурбонлар яқинларига ҳамдардлик билдиради», дейилади ташкилот хабарида.
Ўз навбатида, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси (IFRC) ўзининг беш аъзоси – тўрт нафари Ғазода ва бир нафари Исроилда ҳалок бўлганини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҲАМАС ҳужуми оқибатида 1200 нафардан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган. Фаластин томони Исроил зарбалари оқибатида 1100 нафардан ортиқ қурбонлар ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
17:41 / 12.10.2024
Шолц: Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этади
19:41 / 11.10.2024
Эрон Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа нефт объектларига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди
17:26 / 11.10.2024
АҚШ Ливанни Ғазога айлантирмасликни талаб қилди
11:13 / 11.10.2024