Луҳанскдаги ҳарбий ўлжалар кўргазмаси ва Миргородга зарба оқибатлари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 600-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия шимолий кореяликлар қуроллари етказиб бериладиган йўналишни йўлга қўйган, деб хабар берди Британиядаги Қироллик мудофаа тадқиқотлари институти (RUSI). Экспертлар август-сентябр ойларида икки мамлакат ўртасида икки юк кемаси қатнай бошлаганини аниқлашган. Бу вақтда улар аввал КХДРга, кейин у ердан Россияга юзлаб контейнерларни ташигани айтилмоқда. Шу билан бирга, икки кема ҳам транспондерлари ёқилган ҳолатда сузган.
- Россия армияси Днипропетровск, Кировоград, Полтава ва Хмелницкая областларига ракета ва дронлар орқали ҳужум қилди. Полтава областида тинч аҳоли вакилларидан уч киши жабрланган.
- Латвия РФ билан чегарадаги Виентули назорат-ўтказиш пунктини ёпди. Бу Россия украинлар учинчи мамлакатлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келишига рухсат берган қуруқликдаги ягона ўтказиш пункти эди.
Миргородга зарба оқибатлари
Россия қўшини 16 октябр куни Полтава областининг Миргород шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни ўққа тутди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Филипп Пронинга кўра, Миргородда 50 га яқин хусусий уй ва квартиралар, шунингдек, ижтимоий инфратузилма объектлари (айнан қайсилари эканига аниқлик киритилмаган) шикастланган. Шу кунги зарбалар оқибатида Полтава областида уч киши жабрланган, жумладан 10 ёшли бола ҳам.
Днипродаги ҳаёт
Қатар воситачилигида Россиядан Украинага қайтарилган бола
Етти ёшли бола — Қатар воситачилигида Россиядан ватанига қайтарилган уч нафар украиналик боладан биридир. Боладан чапда — унинг бувиси, ўнгда — Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова: 2023 йил мартида Ҳаагадаги Халқаро жиноий суди уни ҳам ҳибсга олишга ордер берганди. Фотосурат Қатарнинг Москвадаги элчихонасида олинган.
Бола онаси билан 2022 йил февралида айрилган, ўшанда уларнинг иккиси ҳам қочқинлар сифатида Россия ҳудудида эди. Онани ҳибсга олишган (у нимада айблангани маълум эмас), бола эса болалар уйига юборилган. Ҳозирда бола бувиси билан Эстония орқали Украинага қайтиб бўлган. Унинг онаси Россияда қолмоқда.
Украина бир неча бор Россияни украин болалари депортациясида айблаган. Лвова-Белованинг баҳоларига кўра, 2022 йил февралидан буён РФ ҳудудига Украинадан 700 мингдан ортиқ бола олиб ўтилган. Украинанинг «Дети войны» проекти вояга етмаган болалар мажбурий депортацияси билан боғлиқ 19,5 минг ҳолатни қайд этган.
Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги тиббиёт пункти
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Луҳанскда кўргазмага қўйилган украин зирҳли техникалари
Мавзуга оид
21:58
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
16:11