Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради
У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури Саманта Пауэр 23–24 октябр кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у минтақавий алоқалар бўйича C5+1 форматидаги биринчи вазирлар конференциясини ўтказади ҳамда АҚШ ҳукуматининг минтақа давлатларининг мустақиллиги, суверенитети ва фаровонлигига содиқлигини тасдиқлайди.
2015 йилдан буён C5+1 мулоқоти АҚШ ҳукуматининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун асосий дипломатик платформаси бўлиб келмоқда.
Тараққиёт масалалари бўйича вазирлар учрашуви минтақавий ўзаро алоқалар, савдо, иқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик, иқлимий ва энергетик ечимлар, шунингдек, ёшлар учун имкониятларга урғу қаратган ҳолда Марказий Осиёда инклюзив, барқарор иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш бўйича аниқ чоралар кўриш учун барча бешта давлат вазирларини тўплаб, ушбу платформани мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
00:27 / 29.03.2025
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
00:55 / 28.03.2025