С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси Мисрдан Ўзбекистонга етказилди
Қиймати қарийб 40 минг долларлик дори воситаси С гепатитига чалинган беморларни бепул даволашда ишлатилади.
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir - 400 mg» дори воситасининг ўн олтинчи партияси Тошкентга етказилди.
Лойиҳа Ўзбекистон президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда С гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббус ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Қайд қилинишича, «Sofosbuvir — 400 mg» дори воситасининг навбатдаги партиясини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув 2023 йил 3 октябр куни эришилган.
Умумий қиймати 38 минг 456 АҚШ долларига тенг бўлган 3680 дона «Sofosbuvir — 400 mg» дориси 21 октябр куни Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказилган.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024