Ўзбекистон | 10:10 / 24.10.2023
3641
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллий йўлдош алоқа турларини кўпайтириш режалаштирилмоқда

Маҳаллий йўлдош алоқа тармоғини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун мавжуд давлат божларини камайтириш орқали маҳаллий йўлдош алоқа турларини кўпайтириш ва улар фаолият кўрсатиши учун кенг имконият яратиш назарда тутилмоқда.

Фото: Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Айрим қонун ҳужжатларига олис ҳудудларда интернет ва алоқа қамровини ошириш учун шароитларни кенгайтиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан маҳаллий йўлдош алоқа тармоғини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун мавжуд давлат божларини камайтириш орқали маҳаллий йўлдош алоқа турларини кўпайтириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятларни яратиш назарда тутилмоқда.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид