Донецкдаги ёнғин ва Қримдаги «Юнармия». Уруш суратлари
Украинада урушнинг 615-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- БМТ текширувлари Харкив областининг Гроза қишлоғига россиялик ҳарбийлар томонидан зарба берилганини тасдиқлади. У ерда 59 киши ҳалок бўлган.
- Carlsberg раҳбари Якоб Оруп-Андерсен компания Россиядаги активлари эгаллаб олиниши қонунийлаштирилиши учун Россия ҳукумати билан келишув тузмоқчи эмаслигини маълум қилди.
- ФХХ Олег Царёвга суиқасд уюштиришда гумонланаётган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
- Украина хавфсизлик хизмати қўшиқчи Юлия Чичеринани уруш пропагандасида гумон қилмоқда.
- Перм ўлкаси Соликамск шаҳридаги порох ишлаб чиқариш заводида портлаш рўй берди.
- Францияда «Алфа-Групп» асосчиларидан бири Алексей Кузмичев қўлга олинди. У санкция режимини бузишда гумонланмоқда.
- Волновахада тўққиз кишидан иборат оила аъзолари ўлдирилишида Узоқ Шарқдан бўлган икки ҳарбий гумонланиб қўлга олинди.
- Украина тарафдори бўлган ҳакерлар Россиянинг «Мир» тўлов тизими оператори сайтини бузиб киришди.
Кун кадри. Майдандаги уруш қурбонлари ёдгорлигига келган уруш фахрийси
Бахмут яқинидаги украин артиллериячилари
Донецкда ёнилғи цистерналарига берилган зарбадан кейинги ёнғин
ДХР ҳукумати 31 октябр куни кечқурун украин ҳарбийлари Донецкнинг Буденнов районини ўққа тутганини хабар қилди — натижада ёнилғи цистерналари ёниб кетган. Украина бу баёнотга муносабат билдирмаган. Цистерналар ёнгани ҳақида Россиянинг «Известия» газетаси ҳам хабар берган, унинг корреспондентлари зарба вақтида шу ерда бўлишган. Оккупация остидаги Донецк области маъмурияти раҳбари Денис Пушилин зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, улардан бири ФВВ ходими бўлгани, шунингдек 12 киши яраланганини маълум қилган. «Известия» хабарига кўра, корреспондент Евгений Биковский жароҳат олган — унинг кўкрак соҳасига осколка парчаси келиб теккан, жарроҳлик амалиёти зарурати юзага келган. Шунингдек, журналистлар Александр Мартемянов ва Алексей Полторанинда ҳам осколка жароҳатлари қайд этилган, аммо уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. ТАСС фотокорреспонденти Дмитрий Ягодкин ҳам зарба остида қолган.
Қримдаги «Юнармия»
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024